Россияда носвойни наркотиклар қаторига қўшиш таклиф этилди
Олам
−
04 Май 2022
5033Россия Давлат Думаси депутати Султан Ҳамзаев носвойни гиёҳванд воситалар реестрига қўшишни таклиф қилди.
“Мактаб ўқувчилари ва талабалар ўртасида тарқаладиган, гиёҳвандлик ва ўлимга олиб келадиган носвой каби хавфли никотинли модда Россия Федерациясининг гиёҳванд моддалар реестрига киритилиши керак”, дейилади Ҳамзаевнинг Ички ишлар вазири Владимир Колоколцевга йўллаган мактубида.
Депутат Россия Ички ишлар вазири Владимир Колоколцевга йўллаган мактубида носвой савдоси “ёшлар ўртасида заҳарланиш, ўлим, турли кўринишдаги қарамлик, гиёҳвандлик каби оғир ҳолатларга олиб келишини” қайд этган.
Депутат бундай моддаларнинг мактаб ўқувчилари ва талабалар ўртасида тарқатилишини ҳам хавфли деб атаган. Ҳамзаев вазирликка “носвой маҳсулотини Россия Федерациясида тақиқланган гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритиш” бўйича қўшма ташаббус ишлаб чиқишни таклиф қилмоқда.
“Носвой кўп йиллардан буён Ўрта Осиё учун анъанавий чекилмайдиган тамаки маҳсулоти сифатида ўз ўрнига эга. Носвойнинг асосий таркибий қисмлари тамаки ва ишқор ҳисобланади. Бироқ сўнгги пайтларда носвой гиёҳвандлик воситаларининг янги туридан бошқа нарса эмас, турли хил кимёвий реагентлар, шу жумладан елим, гашиш (наша) ва бошқа наркотик прекурсорларни ўз ичига олади”, дейилади мурожаатда.
Парламент аъзоси вазирликдан вазиятни назоратга олишни ва ИИВнинг ҳудудий бошқармаларига “носвой” номи билан машҳур бўлган “чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари” тарқалишига чек қўйиш чораларини кўришни сўраган.
Россия қонунчилигига кўра, носвойни мамлакат ҳудудига олиб кириш учун оддий тамаки маҳсулотларини олиб кириш билан бир хил талаблар ўрнатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь