Тошкентда 19 ёшли йигит хорижликка мажбурлаб нос чектирмоқчи бўлди (видео)
3-саҳифа
−
14:40 5777 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида номаълум шахс чет эл фуқаросига носвой чекишни таклиф қилаётгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 25 январь куни Чилонзор туманида жойлашган истироҳат боғларининг бирида 2006 йилда туғилган М.К. чет эл фуқаросига носвой чекишни таклиф қилган ва уятли сўзлар билан сўкиниб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан бузган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан М.К.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятида яшовчи фуқаро Ўзбекистон Қизил китобига киритилган бўз эчкиэмарга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиб, унга нос чектирганди.
Live
Барчаси