Россияда миграцион сиёсат ўзгаради. Мигрантларга жавобгарлик кучайтирилади

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин миграция сиёсатининг амалдаги концепциясини тузатиш зарур, деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига кўра, у барча “потенциал қийинчиликларни” ҳисобга олиши керак. Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушевнинг айтишича, миграция сиёсатини қаттиқлаштирувчи тузатишлар 2022 йил охиригача қабул қилинади. 

Президентнинг сўзларига кўра, ҳозир миграция соҳасига таъсир этувчи маънавий ва минтақавий омиллар пайдо бўлмоқда. 

“Биз бу ўзгаришларга ўз вақтида ва самарали жавоб беришимиз керак”, дейди Владимир Путин. 

Унинг қайд этишича, шубҳасиз, давлат миграция сиёсатининг амалдаги концепциясини тузатиш зарур.  

“У барча мавжуд ва юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тўлиқ ҳисобга олиши, қонунчиликни янада такомиллаштириш учун асос бўлиши керак”, дейди Президент Хавфсизлик кенгаши йиғилишида. 

У 2020 йил март ойида берган кўрсатмасини эслади. Кейин Президент маъмурият ва ҳукуматга 2025 йилгача миграция режими ва фуқаролик институтини ислоҳ қилиш бўйича топшириқ берди.

“Бугун мен амалга оширилган ишлар, яқин келажакда қандай устуворликларга эътибор қаратишимиз кераклиги ҳақида батафсил ҳисоботларни кутяпман”, дейди у. 

Николай Патрушевнинг айтишича, миграция сиёсатини ўзгартириш бўйича ўзгартиришлар мигрантлар зич яшайдиган жойларда ҳуқуқ ва тартибни сақлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларни ўз ичига олади, шунингдек, мамлакатда бўлиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади. Жаноб Патрушевга кўра, Хавфсизлик Кенгаши миграция каналлари ёрдамида халқаро террорчиларни аниқлаш вазифасини қўйган.


Мақола муаллифи

Теглар

миграция

Баҳолаганлар

881

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг