Россияда мигрантларнинг депортация ўрнига жарима тўлашига рухсат берилди

Олам

image

Кеча, 25 декабрь куни Россия Президенти Владимир Путин мигрантларни депортация қилишнинг янги қоидалари ҳақидаги қонунни имзолади. Ҳужжат норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг расмий порталида эълон қилинди

Янги киритилган ўзгаришлар мигрантни Россия ҳудудидан чиқариб юборишни 50 минг рублгача жарима ёки жамоат ишлари билан алмаштириш мумкинлигини назарда тутади. Агар суд депортация “шахсий ҳаётни ҳурмат қилиш ҳуқуқини чеклайди” деб топса, бундай чорага рухсат берилади. 

“Судья чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Россия Федерациясида яшаш муддатини, унинг оилавий аҳволини, Россия Федерацияси қонунларида назарда тутилган солиқларни тўлашга муносабатини, даромаднинг мавжудлиги ва уй-жой билан таъминланганини, фаолияти ва касби, қонунга бўйсунувчи хатти-ҳаракатларини ҳисобга олган ҳолда, 40 дан 50 минг рублгача бўлган миқдорда жарима шаклида маъмурий жазо қўллаши мумкин", дейилади ҳужжатда.

Шунингдек, ўзгартиришларга кўра, депортация қилиниши лозим бўлган мигрантлар махсус муассасаларда 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатга сақланиши мумкин. Чет эл фуқаросини қабул қилишга тайёр давлат бўлмаса, у жарима тўлаш орқали Россияда қолиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия мигрантлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг