Россияда мигрантларга қарши тарғибот бошланди
Олам
−
19 Август 2023
36718Россиянинг Новосибирск шаҳри кўчаларида рублнинг қадрсизланиши фонида муҳожирларга қарши варақалар пайдо бўлмоқда. Бу ҳақда “” нашри хабар берди.
Уларда қалпоқ кийган соқолли одам тасвирланган ва суратнинг остида ёзувлар бор. Улар маҳаллий аҳолига қарата айтилган.
Бундай ташвиқот Россиядаги мигрантларни ўз юртларига қайтиб кетишга ёки бошқа мамлакатга чиқиб кетишга мажбур қилади.
Келтирилишича, варақа ғояси Ҳиндистон миллий озодлик ҳаракати бошчиси Маҳатма Гандидан кўчирилган. У мустамлакачиларга қарши курашда мамлакат аҳолисини Буюк Британия молларидан воз кечишга, уларнинг ғазнасига солиқ тўламасликка ва болаларни бу мамлакатдаги мактабларда ўқитмасликка чақирган.
Маълумот учун, мигрантларга қарши материаллар Новосибирскда биринчи марта пайдо бўлгани йўқ. Июль ўйида ҳам муҳожирларни ўз ватанларига қайтишга ёки бошка мамлакатларга кетишга чақирувчи постерлар тарқатилганди.
Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин Путинга муҳожирлар устидан шикоят қилди. У бу борадаги қонунчиликни кучайтиришни таклиф қилди ва акс ҳолда “мигрантларнинг маҳаллий можаролари оммавий кўча тартибсизликларига айланиб кетиши”дан огоҳлантирганди.
Сўнгра ўзбек муҳожирларининг учдан бир қисми рублнинг заифлашуви ҳамда бунинг оқибатида даромадларининг камайиши туфайли Россияни тарк этиши мумкинлигини билдирган.
LiveБарчаси