Россияда мигрантлар сони камайгани маълум қилинди
Олам
−
16 Декабрь 2020
8310Айни пайтда Россиядаги мигрантлар сони деярли 6 миллионни ташкил қилмоқда. Бу олдинги йилларга нисбатан сезиларли даражада кам ҳисобланади. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлигига таяниб хабар берилган.
"Ҳар йили Россияга 9 млндан 11 млнгача хорижлик фуқаролар келади. Бу йилда уларнинг сони аста-секин камайиб бормоқда. Ҳозирги пайтда уларнинг сони тахминан 6 миллион кишини ташкил этади", дейилган хабарда.
ИИВ маълумотларига кўра, Россиядаги хорижликларнинг асосий қисмини йирик шаҳарлар ва иқтисодий марказлардаги меҳнат муҳожирлари ташкил этади.
Қайд этилишича, Россияда 1,3 миллион хориж фуқароси патент асосида ишламоқда, яна 85 минг кишида ишлашга рухсатнома бор.
Шунингдек, бир миллион кишига вақтинчалик яшаш ёки яшаш учун рухсатнома берилган.
Аввалроқ, Россия Қурилиш вазирлиги ва уй-жой хўжалиги давлат корпорацияси меҳнат муҳожирларининг мамлакатга кириб, қурилишларда ишлашини осонлаштириш учун лойиҳа ишлаб чиққанди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15