Россияда мигрантлар орасида энг кўп жиноятни ўзбекистонликлар содир этяпти
Олам
−
13 Июнь 10713 2 дақиқа
Россияда мигрантлар орасида энг кўп жиноятларни ўзбекистонликлар содир этмоқда. Бу ҳақда кеча, 12 июнь куни Россия Ички ишлар вазирининг ўринбосари Виталий Яковлев Туркманистон пойтахти Ашхободда ўтказилган “Тинчлик, барқарор ривожланиш ва миграция” мавзусидаги халқаро конференцияда эълон қилди.
Унинг айтишича, жорий йилнинг биринчи чорагида Россияда хорижликлар томонидан содир этилган жиноятларнинг 35,5 фоизи Ўзбекистон фуқароларига тўғри келади. Иккинчи ўринда Тожикистон фуқаролари турибди – уларга 16,6 фоиз жиноятлар тўғри келади. Рўйхатни 11,5 фоиз билан Қирғизистон фуқаролари якунлайди.
Россия ИИВ маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида хорижликлар томонидан Россияда содир этилган жиноятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15,3 фоизга ошган.
“Афсуски, мигрантлар томонидан содир этилаётган жиноятлар сонининг ўсиб бораётганини қайд этяпмиз. Хусусан, хорижликлар томонидан содир этилган жиноятлар 15,3 фоизга ошган. Аниқ рақамларда айтадиган бўлсак, жорий йилнинг биринчи чорагида хорижликлар Россияда 12,5 мингта жиноят содир этган”, деди Яковлев.
Шу билан бирга, хорижий фуқароларга нисбатан тузилган маъмурий баённомалар сони биринчи чоракда 1,1 фоизга камайган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Ички ишлар вазири Владимир Колокольцев мамлакат учун фойдаси йўқ бўлган мигрантларни чиқариб юборишни таклиф қилган эди.
Live
Барчаси