Россияда кўп қаватли уйда газ портлади (видео)

Олам

Россиянинг Ярославл шаҳрида кўп қаватли уйда газ портлади. Натижада ҳозиргача икки киши ҳалок бўлди ва уч киши жароҳатланди.

Портлаш сабаб бинонинг бешинчи қаватидан учинчи қаватигача бўлган қисми бузилиб кетди. У ерда яшовчи аҳоли эвакуация қилинди.

Ярославл шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодисада аёл киши вафот этганини маълум қилди. Шунингдек, бола жасади ҳам топилган. Қутқарув ишлари якунланган. Вайроналар остида бошқа ҳеч ким қолмаган.

Маълум қилинишича, портлаш Батова кўчасидаги 5-уйда юз берган. Шунингдек, кўп қаватли уйнинг иккинчидан бешинчи қаватигача вайрон бўлгани ҳам айтилмоқда.

Вилоят губернатори Дмитрий Миронов ҳукуматга аҳолини эвакуация қилиш учун ва шаҳардаги барча тезкор хизматларни сафарбар қилишга кўрсатма берди.

Тергов портлаш сабабини ўрганишга киришган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия портлаш

Баҳолаганлар

134

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг