Россияда кўп қаватли уй портлаб кетди. Қурбонлар бор (видео)

Олам

image

Россиянинг Тамбов вилояти Кирсанов шаҳридаги беш қаватли уйда газ чиқиши сабаб портлаш содир бўлди. Оқибатда уч киши ҳалок бўлган, беш киши жароҳат олган. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳодиса Коммунистик кўчасида содир бўлган. Портлаш оқибатида бинонинг тўртинчи ва бешинчи қаватлари вайрон бўлган. Ҳодиса 150 квадрат метр майдонни қамраб олган ва ҳозирги пайтда ундан чиққан ёнғин ўчирилган.

“Ҳодиса жойида фавқулодда хизматлар иш олиб бормоқда ва жабрланганларга ёрдам кўрсатилмоқда. Уйнинг эвакуация қилинган аҳолиси учун 60 ўринли вақтинчалик тураржой пункти тайёрланган”, дейилади хабарда.

Ҳудудий Тергов қўмитаси воқеа юзасидан Жиноят кодексининг 109-моддаси 3-қисми (эҳтиётсизлик орқали икки ва ундан ортиқ шахснинг ўлимига сабаб бўлиш) бўйича жиноий иш қўзғатган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Федерацияси таркибидаги Доғистон республикаси пойтахти Махачқалъадаги ёнилғи қуйиш шохобчасидаги портлаш 10 кишининг умрига зомин бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия кўп қаватли уй Тамбов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг