Россияда коронавируснинг “гамма” штамми аниқланди 

Олам 4349
image
-

Россияда коронавируснинг “бразилча” — “гамма” штамми аниқланди. Айтилишича, у коронавируснинг “ҳиндча” — “дельта” штамми сингари бошқа турларга қараганда юқумлироқ. Бу ҳақда “Вектор” тадқиқот марказига асосланиб хабар берилган.  

“Россия Федерацияси ҳудудида “дельта” варианти кенг тарқалмоқда, “гамма” варианти эса камдан-кам ҳолатларда аниқланди”, дейилган марказ хабарида. 

Таъкидланишича, “гамма” ва “дельта” штаммлари “хавотирга солувчи” тоифага киритилган, чунки улар юқумлироқ ва антитаналарнинг таъсирини камайтириши мумкин. 

Ломоносов номидаги Москва давлат университети молекуляр биологи ва илмий ходими Сергей Харитоновнинг сўзларига кўра, “дельта” штамми хавф гуруҳлари орасида жуда фаол тарқалмоқда. Қайд этилишича, эмланганлар ёки коронавирус билан касалланганлар бу штаммдан вафот этмайди. Аммо кексалар, иммунитети паст бўлган, оғир касалликларга чалинган одамлар коронавируснинг бундай туридан тез-тез вафот этади. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирусга чалинганлар сони 5,96 млнга етган. 148 мингдан кўп бемор касалликдан вафот этган. 

Аввалроқ, Россия аниқланган коронавирус ҳолатлари бўйича дунёда тўртинчи ўринга кўтарилгани ҳақида хабар бергандик.  

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 214
Рейтинг: 2.9
t
×