Россияда коронавирусга қарши ноодатий вакцина ишлаб чиқиш бошланди

Саломатлик

image

"Роспотребнадзор"нинг "Вектор" вирусология ва биотехнология давлат илмий маркази бурун орқали қабул қилиш мумкин бўлган коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқди. Бу ҳақда марказнинг бош директори Ринат Максютов маълум қилди.

"Вакциналар нафақат функционал келиб чиқиши, балки иммунизация усули ва схемасида ҳам фарқланади. Шундай қилиб, бизнинг ишлаб чиқаётган вакцинамиз одатдагидек мушак ичига юборилмайди. Вакцинани организмга бурун орқали қабул қилинади", дейди Ринат Максютов "Хавфли вирус. Вакцина" фильмида.

Унинг сўзларига кўра, Россияда унинг самарадорлиги ва хавфсизлигини баҳолаш учун препаратни кенг кўламли преклиник текшируви бошланди. Шундан сўнг, клиник яъни одамларда ушбу вакцинани синовдан ўтказиш бошланади.

28 май куни Россия Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига саккизта коронавирус вакцинасини таклиф қилди. SARS-CoV-2 вируси учун учта маҳаллий истиқболли вакциналарнинг клиник синовлари 29 июнь куни бошланади. Маҳсулотни оммавий ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўрилмоқда. Айни вақтга келиб дунёда жами 124 потенциал вакциналар ишлаб чиқилмоқда, улардан 10 таси клиник синовлардан ўтмоқда.

Аввалроқ, АҚШ юқумли касалликлар бўйича бош мутахассиси Энтони Фаучи вакцина ноябрь ойида тайёр бўлиши мумкинлигини айтган эди.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Россия Вакцина

Баҳолаганлар

589

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг