Янги беморларнинг кўпи пойтахтда (621), Санкт-Петербургда (295) ва Ханти-Мансийск автоном округида (268) аниқланган.
Шунингдек, кун давомида Свердловск вилоятида 263, Иркуцк вилоятида 240, Нижний Новгород вилоятида 217 ҳолат қайд этилди.
Кеча, 7 июль ҳолатига кўра 6368 янги бемор аниқланган ва вафот этганлар эса 198 нафарни ташкил этган. Айни вақтда 700 792 бемордан 472 511 нафари соғайган, 10 667 киши вафот этган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг статистик маълумотларига кўра, дунё бўйлаб коронавирус юқтириб олганлар 11 миллион 838 384 нафарга етган. Уларнинг 6 миллион 458 490 нафари соғайган, 544 414 нафари вафот этган. Коронавирус авж олиши бўйича АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистон биринчи ўринларни эгалламоқда.