Россияда коронавирусдан ўлим бўйича янги антирекорд қайд этилди

Олам

image

Ўтган суткада Россияда коронавирус туфайли вафот этганлар сони 439 тага кўпайиб, ўтган кундаги 432 та ўлим ҳолати бўйича антирекордни янгилади. Бу мамлакатда пандемия бошлангандан буён қайд этилган кунлик энг юқори ўлим кўрсаткичи экани айтилмоқда. 

Айни вақтда мамлакатда ушбу вирусдан вафот этганлар 32 минг 32 нафарни ёки умумий беморларнинг 1,7 фоизини ташкил этмоқда. 

Кун давомида Москвада 71 киши, Ростов вилоятида 19 киши, Красноярск ўлкасида ва Иркуцк вилоятида 16 киши, Нижний Новгород вилоятида 14 киши ва Москва вилоятида 13 киши вафот этган. 

Россияда кунига коронавирус билан касалланганлар сони 21 608 кишини ташкил қилди, мамлакат бўйлаб аниқланган умумий ҳолатлар сони 1 миллион 858 568 кишига етган. Юқтириш ҳолатларининг ўсиши 1,1 фоиздан 1,2 фоизгача ортган. 

Доғистон Республикаси (ҳар бири 0,6%), Татаристон Республикаси, Марий Эл республикаси, Ханти-Манси автоном округи,  Чуваш республикаси (кунига 0, 7%) да энг кичик ўсиш суръатлари қайд этилди. 

Бир кунда аниқланган коронавирус инфекциясининг сони Москвада 5997, Москва вилоятида 729, Нижний Новгород вилоятида 421, Архангелск вилоятида 340, Красноярск вилоятида 329 тани ташкил этди. 

Тезкор штаб маълумотларига кўра, ҳозирги кунда Россия Федерациясида жами 438 368 киши беморлар рўйхатида қолмоқда.  

Ўтган суткада тлгари коронавирус ташхиси қўйилган беморларнинг 18 811 нафари шифохонадан чиқирилдии. Бу ҳам пандемия бошланганидан бери бу энг юқори кўрсаткич. Жами 1 миллион 388 168 бемор ёки умумий беморларнинг 74,7 фоизи инфекциядан даволанган. 

Кун давомида 3959 бемор Москвада, 787 нафари - Транс-Байкал ўлкасида, 639 киши - Челябинск вилоятида, 476 киши - Нижний Новгород вилоятида, 490 киши - Москва вилоятида даволанишдан сўнг шифохонадан чиқарилган. 

Санкт-Петербургдаги вазият

Санкт-Петербургда кунига 1667 нафар коронавирусга чалинган бемор аниқланган бўлиб, бу пандемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич. Бир кун олдин шаҳарда 1574 та юқтириш ҳолатлари аниқланган, бу ҳам максимал экани айтилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия

Баҳолаганлар

96

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг