Россияда коронавирусдан кунлик ўлим бўйича антирекорд қайд этилди

Олам 2616
image

Ўтган кун давомида Россияда коронавирус инфекциясидан 799 киши вафот этди, бу пандемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич. Бу ҳақда тезкор штаб хабар бермоқда.  

Шу билан бирга, ўтган кун давомида мамлакатда 25 704 та коронавирус ҳолати аниқланган. Бир кун олдин эса инфекциянинг 25 293 та ҳолати қайд этилиб, 791 та ўлим тасдиқланганди. Таъкидланишича, беморларнинг 11,5 фоизида коронавируснинг клиник кўринишлари бўлмаган. 

Маълумотларга кўра, ўтган кун давомида 21 932 нафар бемор COVID-19 дан соғайган. Сўнгги 24 соат ичида касаллар сони бўйича Москва (5 382), Москва вилояти (2 484), Санкт-Петербург (1 948) етакчи бўлган. Юқтириш ҳолатларининг энг ками Чукотка автоном округи (18) ва Ненец автоном округида (12) аниқланган. 

Пандемия бошланганидан буён Россияда 5 907 999 та коронавирус касаллиги қайд этилган. Ушбу даврда 146 868 киши вафот этган, 5 300 908 киши соғайиб кетган. 

Аввалроқ, Россия аниқланган коронавирус ҳолатлари бўйича дунёда тўртинчи ўринга кўтарилгани ҳақида хабар бергандик. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 3.1
t
×