Россияда коронавирус вакцинаси кенг истеъмолга чиқарилди
Олам
−
08 Сентябрь 2020
10650Россияда коронавирусга қарши эмлаш учун ишлаб чиқарилган “Спутник V” вакцинасининг биринчи партияси фуқаролик муомаласига чиқарилди. Яқин келажакда препаратни Россия ҳудудларига етказиб бериш кутилмоқда, деб хабар қилди ТАСС.
“Янги коронавирус инфекциясининг олдини олиш учун эмлаш мақсадида тайёрланган “Гам-Ковид-Вак” вакцинаси лабораторияларда керакли сифат синовларидан ўтди ва фуқаролик муомаласига чиқарилди", дейилади хабарда.
Вакцина “Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий маркази” томонидан ишлаб чиқилган.
Аввалроқ, Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазири Михаил Мурашко биринчи навбатда ўқитувчилар ва шифокорлар эмланишини айтган эди, бу вакцина рўйхатдан ўтгандан кейин клиник синовлар билан параллел равишда амалга оширилади.
Маълумот учун, Ўзбекистон Россияда тайёрланган “Спутник V” вакцинасини сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқяпти. Ҳукумат қарори 2 ҳафтадан кейин қабул қилиниши мумкин.
Рушанабону Султонова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь