Россияда кичик бизнес инқирозга учрагани маълум қилинди

Олам 3575
image

Россияда миллионга яқин кичик ва ўрта бизнес вакиллари август ойигача ёпилиши мумкин. Бу ҳақда “Известия” “Опора России”, ТПП ва “Деловая Россия” бизнес уюшмаларининг прогнозларига таяниб хабар берди.

Уларнинг маълумотларига кўра, кичик ва ўрта бизнес субъектларининг чиқиб кетишининг сабаби кичик тадбиркорлик аллақачон дуч келган инқироз бўлади.

Мутахассислар, шунингдек, бундай корхоналарда ишловчиларнинг сони 2-3 миллион кишига қисқарганини ҳам аниқлади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, энг кўп таъсир қиладиган бизнес ноозиқ-овқат товарлари чакана савдоси, ресторан ва меҳмонхоналар бизнеси, шунингдек, хизмат кўрсатиш соҳаси бўлади.

“Опора России” раҳбари Александр Калинин, кичик ва ўрта корхоналар 2019 йил августдан 2020 йил августгача тахминан миллионга камайиши мумкинлигини таъкидлади. ТПП раҳбари Сергей Катирин унинг прогнозларига қўшилди. Унинг фикрича, ҳукумат томонидан мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш чоралари вазиятга таъсир қилиши мумкин.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 141
Рейтинг: 2.8
t
×