Россияда хорижликларга дизель сотиш чекланиши мумкин

Олам

image

“Грузавтотранс” юк автомобиль транспорти миллий ассоциацияси Россия Федерацияси ҳукумати раҳбари Михаил Мишустинга хорижий транспорт компаниялари дизель ёқилғиси сотиб олиши учун 50 литр лимит жорий этиш ташаббусини юборди. Бу ҳақда душанба куни ҳужжатга таяниб, “Известия” хабар берди.

Белгиланган қийматдан ортиқ дизель ёқилғисини сотиб олиш учун Европадаги ёқилғи нархлари билан таққослаб компенсация олиш таклиф этилмоқда.

Қайд этилишича, бу ташаббус Калининградга юк транзити бўйича келишувлар бузилгани учун Литва ва Европа Иттифоқига жавоб сифатида таклиф қилинган.

"Литва ва ЕИ Россияга қарши санкциялар киритди, натижада Россия юк ташувчилари Калининград ҳудудига маълум товарларни олиб киришлари тақиқланди. Бу эса муҳим маҳсулотлардан иборат узун рўйхат. Энди улар денгиз транспортидан фойдаланган ҳолда минтақага етказилмоқда, Бу қуруқликдаги транспортдан қимматроқ”, деб газета “Грузавтотранс” президенти Владимир Матягиннинг сўзларини келтирмоқда.

Денгиз йўли Литва транзитини тақиқлаган бир қатор товарлар, жумладан, қурилиш материаллари, цемент ва металларни мамлакат ҳудудини четлаб ўтиб, Калининград вилоятига етказишнинг асосий альтернативи ҳисобланади. Литва Республикаси 18 июнь куни санкцияланган товарларнинг транзитини тўхтатди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва Кремль Вильнюснинг хатти-ҳаракатлари ноқонуний ва халқаро келишувларга зид эканлигини таъкидлади. Литва ҳукумати ва Европа Иттифоқи раҳбарияти, ўз навбатида, мамлакат ҳеч қандай бир томонлама ёки қўшимча чекловлар киритмаганини, фақат “санкцияларни изчил қўллаётганини” таъкидлади.

Июнь ойи охирида “Reuters” агентлиги ЕИ Москва билан зиддиятни юмшатиш учун Литва орқали Калининград вилоятига транзит чекловларини бекор қилиш ниятида эканини хабар қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия

Баҳолаганлар

223

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг