Россияда хитойликларга ҳужум қилган олти ўзбекистонлик қамалди

Олам

image

Россияда Хитой фуқаросига ҳужум қилган олти нафар Ўзбекистон фуқароси суд ҳукми билан қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда “Коммерсант” хабар берди.

Новосибирск суди хитойликка ҳужум қилган олти нафар Ўзбекистон фуқаросини Жиноят кодексининг 162-моддаси 4-қисми ва 105-моддаси 2-қисми билан айбли деб топган.

Суд қарори билан беш нафар ўзбекистонликка 8 йилдан 10 йилгача қамоқ жазоси тайинланган. Қотиллик айблови қўйилган олтинчи эркакка 16 йил қамоқ жазоси тайинланган. Жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташ белгиланган.

Тергов маълумотларига кўра, айбдорлар 24 июль куни иссиқхона ҳудудида икки нафар Хитой фуқаросига ҳужум қилган ва уларга 1,3 млн рубль зарар етказган. Кейинроқ, 29 август куни қонунбузарлар Хитойнинг олти нафар фуқаросига ҳужум қилиб, 400 минг рубль зарар етказган. Бундан ташқари, хитойликлардан бири вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

434

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг