Россияда хавфли юқумли касаллик тарқалишида мигрантлар айбланмоқда
Олам
−
02 Июнь 2023
14219Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дерматовенерология ва косметология бўйича бош мутахассиси Николай Потекаев мамлакатда сифилис (юқумли хасталик) билан касалланишнинг кўпайиши қайд этилганини, бунга мигрантларнинг давлатга қайтиши сабаб бўлганини айтди. Бу ҳақда РБК хабар берди.
“2021-2022 йилларда COVID-19’нинг тиббий ва иқтисодий оқибатлари барҳам топгач, Россияга миграция оқими яна сезиларли даражада ошди ва мамлакатнинг доимий аҳолиси томонидан тиббий ёрдам олиш учун мурожаатлар сони ҳам ошди”, дея тушунтирган Потекаев.
“Инвитро” тиббий кўрик бўлими бошлиғи Екатерина Терентьеванинг қайд этишича, касалланишнинг кўпайиши сифилис учун текширувлар сонининг кўпайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
“Чунки қанча кўп одам текширилса, шунча кўп беморлар аниқланади”, дейди Екатерина Терентьева.
Маълумотларга кўра, ушбу касаллик билан 2021 йилда 21,1 минг киши, 2022 йилда 27,8 минг киши касалланган.
Сифилис – барча аъзо ва системаларнинг зарарланиши билан кечадиган сурункали таносил (венерик) касаллиги бўлиб, у соғлом киши билан ўпишганда, жинсий алоқа қилганда ёки унинг идиштовоқларидан фойдаланганда юқади. Кейинги йилларда қон қуйиш йўли билан ҳам юқиш ҳоллари кузатилмоқда.
LiveБарчаси