Россияда қизларни зўрлашда айбланган уч ўзбекистонлик қамоққа олинди

Олам

image

Россиянинг Санкт-Петербург суди Кронштадт шаҳри яқинидаги тўғонда икки қизни зўрлашда айбланган уч нафар Ўзбекистон фуқаросини “қамоққа олди”. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Қайд этилишича, Санкт-Петербургнинг Кронштадт шаҳар суди Ўзбекистон фуқаролари Мамасаидов, Умирқулов ва Юсуповга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисида қарор чиқарди. Улар жинсий тажовузга уриниш, зўрлаш ва баданга оғир шикаст етказишда айбланган.

Белгиланганидек, материаллар ёпиқ эшиклар ортида кўриб чиқилган.

Хабарга кўра, жабрланувчилардан бири полицияга бориб, у ва дугонаси Финляндия кўрфазидаги Кронштадт тўғонида уч нафар хорижлик томонидан зўрланганини айтган. Унинг сўзларига кўра, қизлар учрашишдан бош тортгач, эркаклар уларга ҳужум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия хориж

Баҳолаганлар

1264

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг