Россияда қийин аҳволда қолган 3 киши Ўзбекистонга қайтарилди

Жамият

image

Россиянинг Новосибирск шаҳрида мушкул аҳволда қолган уч нафар Ўзбекистон фуқароси “Ватанга қайтариш” номли хайрия акцияси доирасида мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Бош консулхона томонидан фуқароларга Ўзбекистонга қайтиш учун сертификатлар расмийлаштирилган ҳамда улар 4 август куни мамлакатга қайтарилган.

Маълумот учун, 30 июль – “Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш” куни муносабати билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Бандлик вазирлиги, Миграция агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 30 июлидан 30 августигача “Ватанга қайтариш” номли хайрия акцияси ўтказилмоқда. Акция доирасида хорижий давлатларда мушкул аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга қайтариш ва уларни самарали реинтеграция қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Биринчи навбатда, Туркия, Россия, Қозоғистон, БАА, Саудия Арабистони, Ҳиндистон, АҚШ ва Жанубий Кореяда депортация марказларида сақланаётган аёллар ва болалар Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Челябинск вилоятига ишлаш учун бориб, молиявий жиҳатдан қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик аёл Тошкентга олиб келинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Новосибирск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг