Россияда қирғизистонлик такси ҳайдовчиси бир одамни ёнғиндан қутқариб қолди

Олам

image

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида кеча, 7 май куни тушдан кейин Союзная кўчасидаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди, оқибатда бир киши ҳалок бўлди, иккинчиси эса қирғизистонлик такси ҳайдовчиси ёрдамида қутқариб қолинди. Бу ҳақда “Аргументы и факты” нашри хабар берди.

Қирғизистонлик Бобур Каримов машина ҳайдаб кетаётганда ёнғинни кўрган. У 20-қават деразасига кўтарилган ва ёнғин тузоғидан қутқарилишни кутаётган одамни пайқаган. Каримов ўт ўчирувчиларга томдан ўт ўчириш шлангини туширишга ёрдам берган, у орқали жабрланувчи пастдаги қаватдаги кондиционерга тушиб, дераза ойнасини синдириб, қўшни хонадонга кирган.

“Мен бу ерга машинада ҳамма нарса ёнаётган пайтда келдим. Юқоридаги йигит "ёрдам беринг, ёрдам беринг" деб бақирди ва мен дарҳол зинапояга чиқдим. У ерда мен ўт ўчирувчини учратдим ва унга ёрдам таклиф қилдим. Шундан сўнг одамни тортиб олишга муваффақ бўлдим", дейди қирғизистонлик ҳайдовчи. 

Иккинчи одам эса ёнғиндан қутулиш учун сакраб, дўкон соябонига тушиб, вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида яшаб, фаррошлик қиладиган ўзбекистонлик мигрант ёнғин пайтида бир нечта аёлларни қутқариб қолганди. Шундан сўнг шаҳар аҳолиси ўзбекистонлик Олимжон Иброҳимовга 36 минг рубль йиғиб берди. Шаҳарнинг Адмиралтей тумани маъмурияти раҳбари Сергей Оверчук эса миннатдорлик белгиси сифатида Олимжон Иброҳимовга расм совға қилган


Мақола муаллифи

Теглар

Екатеринбург Россия мигрант қирғизистонлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг