Россияда қаровсиз қолган 14 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Жамият

image

Россияда ота-онаси ва қонуний вакиллари мавжуд бўлмаган Ўзбекистоннинг 14 нафар вояга етмаган фуқароси мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Бош консулхона вакиллари томонидан Ўзбекистон Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда Санкт-Петербургдаги вояга етмаганларни вақтинча парваришлаш ва сақлаш муассасасининг масъул ходимлари билан ҳамкорликда ота-онаси ва қонуний вакиллари мавжуд бўлмаган, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож 14 нафар Ўзбекистон фуқароси ортга қайтарилди.

Аксарият болаларнинг ота-оналари муқаддам Россия ҳудудида бўлиш тартибини бузганлиги сабабли мамлакатдан чиқариб юборилган. Бош консулхонада улар учун ўз мамлакатига қайтиш гувоҳномалари расмийлаштирилди ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги масъул ходимларига топширилди.

“Санкт-Петербург давлат бюджет ташкилоти етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни сақлаш марказига ўзбекистонлик болаларга кўрсатган ғамхўрлиги ва яқиндан ҳамкорлиги учун алоҳида миннатдорлик билдирилди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Россияда қаровсиз қолган бир гуруҳ Ўзбекистон болалари мамлакатга қайтарилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ўзбекистон бола

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made