Россияда икки ўзбекистонлик ёниб кетди

Олам

image

Россиянинг Иркутск вилоятидаги ёғоч тайёрловчи хўжалик ишчиларига мўлжалланган ётоқхонада ёнғин юз берди. Натижада ҳозиргача ҳалок бўлганлар сони икки кишига етди.

Бугун, 25 декабрь куни кечаси Залари қишлоғидаги 15 киши яшовчи ёғочдан қурилган ётоқхонада ёнғин чиққан. Бунинг оқибатида 5 киши шифохонага ётқизилган, бири ишчи амбулатор даволанишга рухсат берилган. Ҳозирда ёнғин бартараф этилган. Ҳалок бўлган ва жабрланганлар Ўзбекистон фуқароси экани аниқланган.

Ёнғиндан кейин Новосибирск шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонаси ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатишга тайёр эканини маълум қилган. Бош консул Юсуп Қобилжонов Ўзбекистон фуқароларининг даволаниш харажатларини қоплашга тайёр эканини билдирган.

“Биз ҳозир РФ ФВВнинг Иркутск вилояти ва Сибир федерал округи бўйича бошқармаси билан ҳамкорлик қиляпмиз. Уларни Ватанга қайтариш учун ҳужжатларни тайёрлаяпмиз. Ҳозир тергов ҳаракатлари олиб бориляпти, Россия томоннинг жавобини кутяпмиз. Шунингдек, биз даволаниш сарф-харажатларини қоплашга тайёрмиз”, деган Қобилжонов.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин ўзбекистонлик Иркутск

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг