Россияда икки ўзбекистонлик бола чўкиб кетди
Олам
−
06 Декабрь 2021
9307Россиянинг Рязан вилоятидаги Дедюхино қишлоғида ўзбекистонлик икки нафар бола чўкиб кетди. Бу ҳақда РФ Тергов қўмитасининг Рязан вилояти бошқармаси маълум қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 3 декабрь куни ота-она қаровисиз қолган 7 ва 4 ёшли ака-ука қишлоқдаги сунъий сув ҳавзаси устидаги музга чиқишган. Шу вақтда муз ёрилиб, улар чўкиб кетган.
Тергов бошқармаси ходимлари зудлик билан ҳодиса жойига чиқиб, зудлик билан текширув ўтказган.
“Ҳозирда ҳодиса жойи кўздан кечирилмоқда, зарурий экспертиза тайинланган, ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлашга қаратилган бошқа процессуал ҳаракатлар амалга оширилмоқда”, дейилади хабарда.
Комсопольская правда” нашрининг ёзишича, болалар Ўзбекистонда дафн этилади. Бу ҳақда уларга болаларнинг отаси маълум қилган.
“Буларнинг барчаси қандай содир бўлганини билмайман, ҳамма шокда ... Улар ҳеч қачон рухсатсиз кўчага чиқмаган. Мультфильмлар томоша қилишар, уй олдида юришарди. Бирини болалар боғчасидан, иккинчисини мактабдан олардим. Уларни ватанда, Ўзбекистонда, дафн қиламиз. Биз қайтиб келамизми ёки йўқми, ҳали билмайман”, деган болаларнинг отаси.
LiveБарчаси