Россияда икки ўсмир авиабазадаги вертолётни ёқиб юборди
Олам
−
23 Сентябрь
7448Россиянинг Омск вилоятида 16 ёшли икки ўсмир маҳаллий авиабазада вертолётга ўт қўйганликда гумонланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, ҳодиса 21 сентябрга ўтар кечаси содир бўлган. Мактаб ўқувчилари самолётга яқинлашиб, унга молотов коктейли улоқтирган. Дастлабки маълумотларга кўра, вертолёт ҳисобдан чиқарилган. Тез орада ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўсмирларни топиб, ҳибсга олган.
Ўсмирларнинг тушунтиришича, улар мессенжер орқали боғланган номаълум шахсларнинг кўрсатмасига кўра ҳаракат қилган. Уларга топшириқни бажариш учун 20 минг доллар ваъда қилинган, аммо йигитлар ваъда қилинган пулни ҳали кўрмаган ҳам.
Маълумот учун, олдинроқ Россиянинг Ноябрск шаҳрида ҳам худди шундай воқеа содир бўлган. У ерда икки ўсмир ваъда қилинган 5 миллион рубль мукофот эвазига вертолётни ёқиб юборган. Ҳодиса оқибатида вертолёт бутунлай ёниб кетган ва зарар 300 миллион рублни ташкил қилган. Ямало-Ненец автоном округи губернатори Дмитрий Артюхов ўсмирлар пул эвазига ташқаридан жиноятга жалб қилинганини айтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Амур вилоятида Robinson вертолётининг қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь