Россияда экскаватор 13 ёшли қизни босиб кетди (видео)
Олам
−
07 Декабрь
8476Россиянинг Владивосток вилояти Фрунзенский туманида экскаватор ҳайдовчиси 13 ёшли қизни босиб кетди. Бу ҳақда Приморск ўлкаси прокуратураси хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа бугун, 7 декабрь куни юз берган. Она ва унинг 13 ёшли қизи экскаватор ишлаётган кўчада кетаётган пайтда, ҳайдовчи қизни кўрмасдан босиб юборган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 42 ёшли экскаватор ҳайдовчиси ўқувчи қизни пайқамаган. Шундан сўнг, воқеа жойига зудлик билан шифокорлар, полиция ва прокурорлар етиб келган. Мутахассислар ҳодисанинг барча ҳолатларини аниқлаб, ҳайдовчининг маст бўлганлигини текширган.
“Жабрланувчи касалхонага ётқизилган. Воқеа юзасидан вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 октябрь куни Исроилда юк машинаси армия ҳарбий базаси яқинидаги автобус бекатида бир гуруҳ одамларни босиб кетганди. Оқибатда 30 га яқин киши жароҳатланганди.