Россияда давлат сирларидан хабардор мансабдорларнинг хорижга чиқиши назоратга олинади
Олам
−
14 Май
3707Россияда ҳукумат давлат хизматчилари ва давлат сирларидан хабардор ходимларнинг чет эл сафарлари устидан назоратни кучайтиришга тайёрланмоқда. Бу ҳақда “Известия” нашри ёзди.
Қайд этилишича, “Ягона Россия” фракцияси депутатлари Давлат Думасига махфий хавфсизлик бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларига давлат сирларига кириш ҳуқуқига эга бўлган россияликларнинг хорижга чиқиш паспортидаги белгиларни текшириш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳасини тақдим этмоқда. Ташаббус аллақачон “Ягона Россия” фракциясининг қонунчилик фаолияти бўйича экспертлар кенгаши томонидан маъқулланган.
“Хорижга чиқиш паспортини тақдим этиш давлат сирларига эга бўлган россияликларнинг рухсатсиз саёҳат қилишлари билан боғлиқ муаммони ҳал этишда ёрдам беради. Агар ходим рухсат олмай Россиядан чиқиб кетган бўлса, буни паспортдаги белгиларни солиштириш орқали аниқлаш осон бўлади. Ҳуқуқбузарлик учун санкция сифатида паспорт ҳақиқий эмас деб топилади”, деган давлат Думаси хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари Анатолий Виборний.
Депутат бундан мақсад қонунчиликни тобора қаттиқлаштириш эмас, балки юзага келган чақириқ ва таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш эканини қўшимча қилган.
LiveБарчаси