Россияда бутловчи қисмлар етишмаслиги сабабли автомобиль ишлаб чиқариш тўхтатилади
World
−
25 March 2020 7968 1 minute
Россиядаги аксарият автокомпаниялар мамлакатдаги заводлари фаолиятини тўхтатмоқчи. Бунга сабаб қилиб бутловчи қисмлар етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар кўрсатилмоқда. Бу ҳақда бугун, 25 март куни ТАСС агентлиги хабар берди.
"Volkswagen" ва "Groupe PSA" аллақачон ўз заводлари тўхтаганини эълон қилишди. "Sollers" автокомпанияси UAZ ва "Ford Sollers" автомобилларида ишлаб чиқаришни тўхтатиш ҳақида эълон қилди.
Чет эл таркибий қисмларининг етишмаслиги
Ўтган ҳафта "Volkswagen" коронавирус туфайли Европадаги кўплаб заводларини ёпди. "Groupe PSA" заводлари эса Европада жорий йилнинг 27 мартига қадар ёпилади. Табиийки, бу хорижий автомобиль ишлаб чиқарувчиларнинг Россиядаги фаолиятига ўз таъсирини ўтказди.
Калуга ва Нижний Новгороддаги "Volkswagen" заводлари 30 мартдан 10 апрелгача ишламайди. 30 мартга қадар "Volkswagen" дилерлар ва харидорларга автомобиль ва эҳтиёт қисмларни барқарор етказиб беришни таъминлашини маълум қилди.
"Groupe PSA" шунингдек, Калуга вилоятидаги заводни коронавирус фонида етказиб беришда узилишлар туфайли 1 дан 3 апрелгача тўхтатиб туради. Маълумот учун, ушбу завод Peugeot 408, Citroen C4, Mitsubishi Outlander, Zafira Life минивенлари ва Opel Vivaro микроавтобусини ишлаб чиқаради.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28