Россияда армияга чақирилган фуқаро ҳарбий комиссариатда отишма уюштирди (видео)
Олам
−
26 Сентябрь 2022
22274Россиянинг Иркутск вилояти Усть-Илимск шаҳри мудофаа бўлимида отишма юз бериб, ҳарбий комиссар жароҳатланди. Бу ҳақда вилоят губернатори Игорь Кобзев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, жароҳатланган комиссар шифохонанинг реанимация бўлимига ётқизилган. Унинг аҳволи ўта оғир деб баҳоланган.
Маълумотларга кўра, комиссар Александр Елисеевга 25 ёшли маҳаллий фуқаро Зинин Руслан томонидан ўқ узилган. У ҳозирда ушланган.
“Энди ҳаммамиз уйга кетамиз”, деган Зинин Елисеевга қарата ўқ узишдан олдин.
Дастлабки маълумотларга кўра, Зинин бугун, 26 сентябрь куни армияга олиниши керак бўлган. У ҳарбий комитетга қандай қилиб қурол билан киргани номаълум.
Хозирда Зинин Русланга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 317-моддаси (“Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимининг ҳаётига тажовуз қилиш”) ва 222-моддаси (“Ноқонуний қуроль сақлаш ва олиб юриш”) билан жиноий иш очилган.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси