Россияда аравачада ётган чақалоқ тириклайин ёниб кетди (фото)
Олам
−
31 Май 2023
18560Россиянинг Перм ўлкасида маст ҳолда ухлаб ётган ота-онанинг 8 ойлик фарзанди аравачада тириклайин ёниб кетди. Бу ҳақда “Ura News” хабар берди.
Қайд этилишича, Перм ўлкасининг Култаево қишлоғида маст ҳолда ухлаб ётган ота-онанинг эътиборсизлиги оқибатида 8 ойлик чақалоқ аравачасида тириклайин ёниб кетган. Мазкур воқеадан сўнг улар ёнган аравача ва чақалоқнинг кўрпачаларидан қутилиш мақсадида ахлатга ташламоқчи бўлган. Аммо қўшнилари бундан шубҳаланиб, полицияга хабар берган.
Марҳум чақалоқнинг ота-онаси уларнинг 2 ёшли бошқа фарзанди ёндиргични ўйнаб, аравачадаги кўрпачани ёқиб юборгани оқибатида чақалоқ ёниб кетганини иддао қилган.
Маълум бўлишича, улар аввалдан нобоп оила сифатида ҳуқуқ-тартибот идораларининг рўйхатига олинган бўлиб, мазкур хонадонда аввал ҳам шундай ҳолат кузатилган. Олдинроқ уларнинг яна бир фарзанди қишда балконда унутиб қолдирилиши оқибатида музлаб қолиб, нобуд бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Москва вилоятида қаровсиз қолдирилган уч ёшли қиз қайноқ сувли ваннага тушиб, тириклайин куйиб кетганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь