Россияда 7 ёшли бола тарвуз истеъмол қилганидан кейин вафот этди

Олам

image

Россиянинг Кемерово вилоятида 7 ёшли бола тарвуз истеъмол қилганидан сўнг вафот этди. Бу ҳақда НСН хабар берди

Маълум қилинишича, воқеа вилоятнинг Анжеро-Судженск шаҳрида содир бўлган. Марҳум боланинг ота-онаси икки ўғли учун жорий йилнинг 8 июнь куни дўкондан тарвуз олиб келган. Болалар икки кун ўтиб, тарвузни еганидан сўнг касалланган ҳамда шифохонага ётқизилган. Болаларнинг кичигида мия шишиши ҳамда сувсизланиш кузатилиб, оғир аҳволда Кемерово марказий шифохонасига вертолётда олиб борилган. Комага тушиб қолган болакай ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган. 

8 ёшли тўнғич фарзандга эса ўткир ичак яллиғланиши ташхиси қўйилган, аммо у тирик қолган. 

Тергов ҳаракатлари давомида тарвуз сотиб олинган дўкон топилиб, ундаги тарвузларнинг сотувга чиқиб кетишининг олди олинган. 

Ҳозирда минтақада эпидемиологик текширув олиб борилмоқда. Шунингдек, ҳолат юзасидан жиноят иши ҳам қўзғатилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг турли вилоятларида спиртли ичимликдан оммавий заҳарланиш кузатилганди. Оқибатда 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг