Россияда 5 ёшли қизчани зўрлаб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди
3-саҳифа
−
15 Сентябрь 2023
12039Россия пойтахти Москва шаҳрида яшовчи Тожикистонлик оиланинг 5 ёшли қизини зўрлаб, сўнг пичоқ билан ўлдирган эркак умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда “Sputnik Таджикистан” хабар берди.
Маълум қилинишича, 2018 йилнинг 22 июлида Москва вилоятида яшовчи тожик оиланинг 5 ёшли қизи йўқолиб қолган ва эртаси куни унинг жасади темир йўл ёнидан спорт сумкасидан топилган.
Полиция ходимлари суриштирув ишларини бошлаб, кузатув камералари ёрдамида асосий ва ягона гумондорни тезда аниқлашган. Жиноятчи оиланинг қўшниси, 28 ёшли Александр Семин бўлиб чиққан. Суд-тиббий экспертизадан сўнг қизалоқ аввал зўрлангани, кейин эса пичоқ билан ўлдирилгани маълум бўлган.
Москва вилояти суди ҳукми билан Александр Семин 24 йилга озодликдан маҳрум этилган. Бироқ қизнинг отаси суд ҳукмидан норози бўлиб, апелляция шикояти берган ва навбатдаги суд жараёни жорий йилнинг 13 сентябрь куни бўлиб ўтган. Москва судининг якуний қарори билан отанинг аризаси қаноатлантирилиб, судланувчи эркак умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
LiveБарчаси