Россияда 25 яшар ўзбекистонлик ўғирлаб кетилди. У қабр қазишга мажбурланган
Олам
−
04 Август 2022
25479Россиянинг Санкт-Петербург вилоятидаги Красносель туманида бир неча киши Ўзбекистон фуқаросини ўғирлаб кетди. “Фонтанка” нашрига кўра, номаълум шахслар уни ўрмонга олиб бориб, қабр қазишга мажбурлаган.
25 ёшли ўзбекистонлик йигит ўғирлаб кетилганидан бир неча кун ўтиб, ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган. Унинг сўзларига кўра, жорий йилнинг 31 июль куни соат 20:00 да ўзи ишлаётган кафенинг хизмат эшигида беш киши уни ушлаб олган.
Фуқаролар йигитнинг телефонини олиб қўйиб, 35 минг рубль беришга мажбурлаган. Кейин уни “Lada Largus” автомобилига ўтқазиб, ўрмонга олиб кетган ва у ерда чуқур қазишни буюрган.
Ўғирлаганлар ундан яна 100 минг рубль талаб қилган. Бунга жавобан Ўзбекистон фуқароси ёнида пули йўқлигини айтган. Шундан сўнг номаълум шахслар уни яна кафега қайтарган.
Орадан бир кун ўтиб, эркаклар яна кафега келган ва ўзбекистонликдан 35 минг рубль олиб кетган.
“Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси