Россияда 15 нафар ўзбекистонлик мигрант қўлга олинди

Олам

image

Россиянинг Одинцово шаҳрида ноқонуний миграция бўйича ўтказилган рейдларда 15 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда Россия Ички ишлар вазирлигининг Одинцово шаҳри округидаги 5-полиция бўлимида 4 кундан ортиқ вақт давомида 15 нафар Ўзбекистон фуқароси ноқонуний ушлаб турилгани ҳақида видеолар тарқалган.

Аниқлик киритиш мақсадида 8 августда элчихонанинг консуллик бўлими ходимлари округдаги бўлимда бўлган. Унда ўзбекистонликлар мамлакат ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан Одинцово шаҳар округида ўтказилган рейдда ҳибсга олингани аниқланган.

“Юқорида қайд этилган Ўзбекистон фуқаролари Москва вилояти ҳудудида тегишли рухсатномаларни расмийлаштирмасдан меҳнат фаолиятини ноқонуний равишда олиб борган”, дейилган хабарда.

9 август куни ушбу фуқаролар Россиядан чиқариб юбориш учун Москва вилояти Ички ишлар бош бошқармаси чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган.

Элчихона Россияга келишни режалаштираётганлардан, шунингдек, меҳнат миграцияси бўйича шу ердаги фуқаролардан мамлакатда белгиланган қонун ҳужжатларига риоя қилишни сўради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда меҳнат қилаётган 45 нафар ўзбекистонликлар мамлакатнинг хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олингани, улардан 12 нафари ҳужжатларини текшириш учун полиция бўлимига олиб кетилгани ҳақида хабар хабар берилганди. Уларнинг 11 нафарига нисбатан патент муддати ўтиб кетгани сабабли жарима шаклида маъмурий жавобгарлик қўлланилиб, шу куннинг ўзида вақтинча яшаш жойига рухсат берилган. Қолган 1 нафари эса ҳеч қандай ҳужжатларсиз ишлагани сабабли мамлакат ҳудудидан депортация қилинган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ўзбекистонлик мигрант

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг