Россияда 14 киши шаурмадан заҳарланди

Олам

image

Кеча, 7 сентябрь куни тунда Россиянинг Курск вилоятида 14 нафар киши шаурма истеъмол қилиши туфайли заҳарланган. Бу  ҳақда V1RU нашри хабар берди. 

Аниқланишича, Курск вилоятининг аҳолиси ўткир ичак инфекцияси белгилари туфайли кеча тунда оммавий равишда тез ёрдам чақирган. Ҳаммаси бўлиб 14 нафар киши заҳарланган, уларнинг барчаси шаурма истеъмол қилгани аниқланган. Тўрт нафарининг аҳволи ўртача оғирликда. Жабрланганлардан бири, 23 ёшли қиз юқумли токсик шокдан касалхонада вафот этган.

Аввалроқ, Владимирда 56 нафар, Москвада эса 35 нафар россиялик шаурма туфайли заҳарланган эди. Шундан сўнг, расмийлар инсонга зарар келтирмайдиган рецепт ҳақида бош қотира бошлашган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ,Тошкент вилоятида музқаймоқдан оммавий заҳарланиш бўйича жиноят иши очилганлигини ҳақда хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия шаурма

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг