Тошкент вилоятидаги музқаймоқдан оммавий заҳарланиш бўйича жиноят иши очилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Олмалиқ шаҳарларида жами 39 нафар фуқаро заҳарланиш аломати билан шифхонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эдик. Бунга музқаймоқ сабаб бўлгани аниқланганди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси Матбуот хизмати ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Унга кўра, Олмалиқ шаҳрида музқаймоқдан оммавий заҳарланиш ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 2571-моддаси (Санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди. 

Олмалиқ шаҳар ИИБ тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги боғчада болалар оммавий заҳарланганди. Дастлаб, 25 нафар бола шифохонага ётқизилган. Кейинроқ, уларнинг сони 32 нафарга етган. Заҳарланган болаларга “ботулизм” ташхиси қўйилган. Оққўрғондаги заҳарланишни Ўзбекистон Президентининг топшириғига биноан Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев жойига чиқиб ўрганган.

Оққўрғон туманида боғча тарбияланувчилари заҳарланганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 2571-моддаси (Санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

заҳарланиш музқаймоқ

Баҳолаганлар

153

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг