Россияда 13 ёшли бола ҳаммомда телефон ишлатгани учун вафот этди 

Олам

image

Россиянинг Ленинград вилоятида мактаб ўқувчиси ҳаммомда телефондан электр токи уриши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда “Газета.Ru” хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳодиса Бокситогорск шаҳрида содир бўлган. Бола сайрдан кейин чўмилишга қарор қилган ва телефон ҳамда зарядловчи қурилмасини олиб ҳаммомга кириб кетган. Бу вақтда боланинг отаси ўғлини совуқдан иссиқ хонага кириб ухлаб қолди, деб ўйлаган. Бола эса ҳаммомда телефонини сувга тушириб юбориб, электр токи уриши оқибатида вафот этган.

Аввалроқ, Владимир вилоятида ҳам ўсмир ваннада электр токи уриши оқибатида вафот этганди. У розеткага уланган телефондан фойдаланаётган пайтда қурилма сувга тушиб кетган ва ўсмирни қутқариб қолишнинг иложи бўлмаган.

Алиқулов Жавоҳир


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия вафот этди телефон ҳаммом

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг