Россияда 120 километргача нишонни топиб, ҳужум қиладиган дрон намойиш этилди (фото)

Олам

image

Россияда 120 километргача бўлган масофадаги нишонларни мустақил равишда топиб, уларга ҳужум қила оладиган “Клин” дрони намойиш қилинди. Бу ҳақда “24 канал” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу дрон яқинда бўлиб ўтган кўргазмалардан бирида кўрсатилган. Дрон “ҳаво мина майдони” сифатида ишлашга ва ҳавода тахминан 80 дақиқа навбатчилик қилишга қодир. Унинг кўтарилиш массаcи 13,5 килограмм, парвоз ва ҳужум тезлиги соатига 108–300 километрни ташкил этади. Дроннинг узунлиги 1600 мм, қаноти 1920 мм, парвоз баландлиги 2000 м гача, парвоз масофаси 120 километр. “Клин” жанговар қисми ог‘ирлиги 5 килограммни ташкил этади. Ушбу дрон ҳавода портлатиш тизими билан жиҳозланган ва икки турдаги жанговар қисмга эга: кумулятив ва фугас.

Россияликлар Украинанинг Sting'ига ўхшаш тутиб олувчи дронни синовдан ўтказган эди. Ўшанда қурилманинг техник хусусиятлари ошкор этилмаган, бироқ уни денгиз ва инфратузилмани кузатиш мақсадида ишлатиш режалаштирилган. Шундан ташқари, эндиликда Shahed дронлари уларни тутиб олувчи қурилмалардан қочиши мумкин. Бунинг учун россияликлар зарба берувчи дрон аппаратларини махсус датчиклар билан жиҳозламоқда.

Оддий Хитой датчиклари яқин атрофдаги ҳар қандай дронни қайд этади, бу эса Shahed'нинг баландлигини кескин ўзгартиришига сабаб бўлади. Ҳеч бир зенит дронu баландлигини кескин ўзгартира олмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) Меҳнаткашлар партияси тузилишининг 80 йиллигига бағишланган ҳарбий парадда янги “Хвасон-20” номли қитъалараро баллистик ракетани тақдим этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия дрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг