Россияда ҳуқуқбузарлик содир этган ўзбекистонликларга Қозоғистонга бормаслик тавсия этилди

Жамият

image

Россия ҳудудида ҳуқуқбузарлик содир этиб, Ўзбекистонга келган фуқароларга Қозоғистонга бормаслик тавсия қилинади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги баёнот берди.

Маълум бўлишича, Қозоғистон ва Россия ҳукуматларининг маъмурий ва жиноий ишлари бўйича қарорларни тан олиш ва ижро этишга оид икки томонлама келишувлари асосида Қозоғистон чегара ва ички ишлар тизимида янги тизим жорий этилган.  

“Натижада сўнгги вақтларда Россия ҳудудида ҳуқуқбузарлик содир этган Ўзбекистон фуқароларининг Қозоғистон чегарасини кесиб ўтиш вақтида ҳибсга олиниш ҳолатлари кузатилмоқда. Шунингдек, ҳибсга олинган шахслар Россия томони мазкур ҳуқуқбузарликлар бўйича якуний қарор қабул қилгунига қадар жазони ижро этиш муассасаларида сақланмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 7 май куни Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларига Қозоғистоннинг барча аэропортларида хавфсизликни кучайтириш бўйича қўшимча чоралар жорий этилгани муносабати билан мамлакатга боришда барча зарур ҳужжатларни ўзлари билан олиб боришни тавсия қилганди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистонга кириш ва чиқишда фуқароларга барча зарур ҳужжатларни ўзлари билан олиб юришни тавсия қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Қозоғистон Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг