Россияда ҳарбий хизматга чақирув ёши оширилади

Олам

image

Россия Давлат Думасида ҳарбий хизматга чақирув ёшини ошириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Бу ҳақда Россия парламентининг расмий саҳифасида маълум қилинди.

Қайд этилишича, мазкур лойиҳа кеча, 14 июнь куни биринчи ўқилишдаёқ депутатлар томонидан маъқулланган. 

Ҳужжатга кўра, 2024 йилдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўташнинг ёш чегараси 30 ёшга кўтарилади. Шу вақтдан бошлаб энг кам ёш босқичма-босқич 18 ёшдан 21 ёшгача оширилади.

Бу билан 2024 йилда чақирув ёши 19 ёшдан 30 ёшгача, 2025 йилда 20 ёшдан 30 ёшгача, 2026 йилда 21 ёшдан 30 ёшгача кетма-кет ошириб борилади.

Шунингдек, фуқаролар ҳар қандай ҳолатда ҳам ихтиёрий равишда 18 ёшдан бошлаб ҳарбий хизматга бориши мумкин бўлади.

Маълумот учун, чақирилиш ёшини ошириш 2022 йил декабрида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу томонидан таклиф этилган ва армия ислоҳоти доирасида расмийлаштирилган. Ислоҳот, шунингдек, ҳарбий хизматчилар сонини 1,5 миллион кишигача оширишни назарда тутади.‌‌

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия ҳарбий хизматга чақирув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг