Курс UZS

USD

12 970.19

-11.06

EUR

13 572.01

-25.85

RUB

142.20

0.03

Россияда ҳамюртини ўлдириб, бўлаклаб ташлаган ўзбекистонликка суд ҳукми ўқилди

3-саҳифа

image

2024 йил 19 сентябрь куни Россиянинг Новосибирск вилоятида 34 ёшли Ўзбекистон фуқароси  44 ёшли  юртдошининг ҳаётига зомин бўлганди. Ушбу шахсга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Новосибирск вилояти прокуратураси хабар берди.

Тергов маълумотларига кўра, 2024 йил 19 сентябрга ўтар кечаси Новосибирскнинг Ленин туманида 34 ёшли Ўзбекистон фуқароси 44 ёшли ҳамюрти билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилган. Шу пайтда эркаклар ўртасида жанжал келиб чиққан. Бироз вақт ўтгач судланувчи табуреткани олиб, танишининг ҳаётий аъзолари соҳасига бир неча марта урган. Жиноят изларини яшириш мақсадида эркак жабрланувчининг жасадини бўлакларга бўлиб, унинг қисмларини қопларга солган ва сув ҳавзаси яқинидаги кимсасиз жойга ташлаб келган.

Суд судланувчини Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси (қотиллик) 1-қисми билан айбдор деб топди ва уни 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди. У жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтайди.

Судланувчи марҳумнинг онасига 1 миллион рубль миқдорида маънавий зарар тўлаши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Москва вилоятида 35 ёшли ўзбекистонлик эркак деярли бир ой давомида 11 ёшли ўгай қизини зўрлаганликда айбланаётгани хабар қилинганди.  Унга нисбатан жиноий иш очилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия қотиллик ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг