Россия ЖССТнинг коронавирусга қарши эмлаш дастурига қўшилмади
Олам
−
17 Сентябрь 2020
7226Россия Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг коронавирусга қарши вакцинани ихтиро қилиш ва тарқатиш дастури COVAX`га қўшилмади. Бу ҳақда “Интерфакс” РФ Ҳукуматидаги манбасига таяниб хабар берди.
“COVAX дастурида вакцина сотиб олиш учун тўлов қилиш керак. РФда бундай зарурат йўқ, бизнинг мамлакат ўз вакцинасини тайёрлади ва ишлаб чиқаришга киришди”, деган агентлик суҳбатдоши.
Маълумот учун, ЖССТ ҳамда Вакцина ва иммунлаштириш бўйича глобал альянснинг дунё давлатларини коронавирусга қарши самарали вакцина билан тенг даражада таъминлаш бўйича COVAX дастурида 170 дан ортиқ давлат, жумладан Ўзбекистон иштирок этяпти. АҚШ ҳам бу дастурда қатнашмаслигини маълум қилганди. Бунга дастурнинг ЖССТ билан алоқадорлиги сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Россияда коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинаси жорий йилнинг 11 август куни рўйхатдан ўтказилган. Аммо препарат халқаро даражада тан олинган 4 босқичли синовдан ўтмаган. Шу боис Ғарб давлатлари вакцинанинг самарали эканига шубҳа билдиряпти. Айни вақтда вакцинанинг учинчи босқич синови бошланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь