Россия йўлларида яна бир ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Олам
−
17 Февраль 2020
5820Кеча, 16 февраль куни Россиянинг Челябинск вилояти ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси маълумот берди.
ЙТҲ Челябинск–Троицк трассасида содир бўлган. Натижада 2 киши, жумладан Ўзбекистон фуқароси З.С. вафот этган.
Таъкидланишича, Бош консулхона вазиятни назоратга олган ҳамда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Ваколатхонаси билан биргаликда марҳумнинг жасадини Ватанга жўнатиш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти ЙТҲ муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди ҳамда Россиянинг Урал федерал округи ҳудудида бўлиб турган фуқароларга улар зарурат туғилган ҳолатларда Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +7 343 276 31 66, +7 343 272 31 33.
LiveБарчаси