Россия яна Курскда КХДР аскарларидан фойдаланмоқда – Зеленский

Олам

image
Россиянинг Украинага қарши урушида КХДРнинг 300 аскари аллақачон ҳалок бўлди – Сеул north_east

Россиянинг Украинага қарши урушида КХДРнинг 300 аскари аллақачон ҳалок бўлди – Сеул

Киев маълумотларига кўра, бир неча ҳафта давом этган танаффусдан сўнг Шимолий Корея қўшинлари яна Россиянинг Курск вилоятидаги фаол жанговар ҳаракатларга қайтган. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский кеча, 7 февраль куни ўзининг ватандошларига анъанавий кечки видеомурожаати ҳамда “Reuters” агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

“Курск операцияси ҳудудларида янги ҳужумлар содир бўлди – Россия армияси яна Шимолий Корея аскарларини олиб келди”, деди у Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирскийнинг Донецк ва Курскдаги вазият ҳақидаги ҳисоботига таяниб.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Курск яқинидаги жангларда “босқинчиларнинг катта қисми йўқ қилинган – гап юзлаб Россия ва Шимолий Корея аскарлари ҳақида кетмоқда”.

Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, Курск вилоятида 60 минг россиялик ҳарбий тўпланган.

Маълумот учун, 30 январь куни “The New York Times” газетаси Шимолий Корея қўшинлари катта йўқотишларга учрагач, Курск вилоятидаги фронт чизиғидан олиб чиқиб кетилгани ҳақида хабар берганди. Нашрнинг Украина ва Америка расмийлари орасидаги манбаларига кўра, ўша вақтга келиб КХДР ҳарбийлари икки ҳафтага яқин вақт давомида фронтда кўринмаган.

Эслатиб ўтамиз, кейинчалик бу маълумотни Украина махсус операциялар кучлари, шунингдек, Жанубий Корея разведкаси ҳам тасдиқлаганди. Украина Қуролли Кучлари Бош штабининг ҳисоб-китобларига кўра, Курск вилоятидаги КХДР контингентининг умумий йўқотишлари тахминан 4000 кишини ташкил этди: Шимолий Кореянинг учта оддий бригадасидан биттаси ҳақиқатда йўқ қилинди, иккитаси жанговар қобилиятини йўқотди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Шимолий Корея Владимир Зеленский Курск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг