Россия Яман ҳусийларига қурол бермоқчи бўлди – CNN
Олам
−
03 Август
13614Жорий йилнинг июль ойи охирида Россия Яман ҳусийларига ракета ва бошқа ҳарбий техника жўнатиш ниятида бўлган, бироқ Саудия Арабистони ва АҚШнинг саъй-ҳаракатларидан кейин “сўнгги дақиқада” ўз режасидан воз кечган. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Американинг CNN телеканали хабар берди.
Манбаларга кўра, “саудияликлар Россияни ўзининг энг йирик рақибларидан бирини қуроллантиришдан огоҳлантирган”.
Таъкидланишича, Қўшма Штатлар ҳам саъй-ҳаракатларни амалга ошириб, Ар-Риёддан Оқ уй томонидан глобал террорчи ташкилот сифатида тан олинган ҳусийларни қуроллантирмасликка “Москвани ишонтириш”ни алоҳида сўраган.
“Бироқ АҚШ разведкаси Саудия Арабистонининг огоҳлантиришлари ҳал қилувчи бўлганми ёки Кремлни ҳусийларга қурол етказиб беришдан бош тортишга ундаган кўплаб омиллардан бири эканлигини билмайди”, дея таъкидлайди CNN.
АҚШ расмийларига кўра, Москва ҳусийларни қуроллантириш ва маслаҳатлашишга Жо Байден маъмуриятига Киевга Россия ҳудудига зарбалар беришга рухсат бергани учун “товон тўлаш” усули сифатида қарайди. Ҳусийларга қурол етказиб бериш ҳозирча қолдирилган бўлса-да, Россия Федерацияси уларга “ёрдам кўрсатиш” учун Яманга ҳарбий хизматчиларни жўнатмоқда.
CNN суҳбатдошларига кўра, улар Қизил денгизнинг жанубий қисмида Россия кемаларининг “ноодатий тўхташини” ва ҳарбий хизматчиларнинг тушганини кузатган, кейин уларни ҳусийлар олиб кетган. Билдирилишича, Россия ҳарбийларида катта қуроллар ёки улар учун компонентлар йўқ эди.
LiveБарчаси