Россия вакцинасини сотиб олишни рад этган вазир ишдан бўшатилди
Олам
−
08 Апрель 2021
13832Чехия Бош вазири Андрей Бабиш мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Ян Блатнани Россия вакцинасини бозорга киритишни рад этгани сабабли лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда Чехия телевидениеси хабар берган.
"Чехия Соғлиқни сақлаш вазири лавозимини Прагадаги Факультет шифохонаси директори Петр Аренбергер эгаллайди", деган Бош вазир.
Собиқ Соғлиқни сақлаш вазири Блатнанинг фикрига кўра, Бабишнинг қарори сиёсий асосга эга.
Собиқ вазирнинг таъкидлашича, унинг виждони тоза ва у ўз вазифаларини бор билим ҳамда кучини сарфлаган ҳолда бажарган.
Коронавирусга қарши вакциналарни тасдиқлаш тўғрисида у ҳар доим одамларга зарар етказмайдиган, фақат тасдиқланган дори воситаларини қўллаш тарафдори эканлигини айтган.
Аренбергер коронавирус пандемияси даврида тўртинчи Чехия Соғлиқни сақлаш вазири бўлади.
Маълумот ўрнида, 10 март куни Чехия Президенти Милош Земан Россиянинг "Спутник V" вакцинасини бозорга киритишни рад этгани сабабли Соғлиқни сақлаш вазири Ян Блатнанинг истеъфосини талаб қилганди.
LiveБарчаси