Россия “Вагнер”га берган қуролларини қайтариб олди

Олам

image

Россия Федерацияси Қуролли Кучлари “Вагнер” гуруҳидан қурол ва ҳарбий техникани қабул қилишни якунлади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги баёнот берди. 

Айтилишича, Қуролли Кучлар “Вагнер”дан 2 мингдан ортиқ техника ва қуроллар, шу жумладан юзлаб танклар, "Град", "Ураган" ракета тизимлари, "Панцирь" ҳаво мудофаа тизими, ўзиюрар артиллерия мосламалари, зирҳли транспорт воситалари ва бошқаларни қайтариб олган.

Вазирлик баёнотига кўра, “Вагнер”дан олинган ускуналар орасида ўнлаб бирликлар ҳеч қачон жанговар шароитларда ишлатилмаган. Шунингдек, икки ярим минг тоннадан ортиқ турли хил ўқ-дорилар ва 20 мингга яқин кичик қуроллар Россия Қуролли кучлари ихтиёрига ўтказилган.

Билдирилишича, барча техника ва қуроллар Россия Федерацияси Қуролли кучларининг таъмирлаш-тиклаш бўлинмалари техник хизмат кўрсатиш ва фойдаланишга тайёрлашни амалга оширадиган орқа ҳудудларга етказилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 июнь куни “Вагнер” гуруҳининг раҳбари Евгений Пригожин ҳарбий исён кўтариб, Москвага йўл олганди. Шу куни Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Путиннинг розилигига кўра, Пригожин билан музокарага киришгани ва уни Москвага бормасликка кўндирганини эълон қилди. Кейинчалик Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Пригожинга қўйилган барча айбловлар олиб ташланганини ва у Беларусга кетишини маълум қилди. Президент Путин эса “Вагнер” жангчиларига Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузиш ёки Беларусга кетишни таклиф қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Вагнер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг