Россия ва Украина ўртасида уруш бўладими? Шойгу жавоб берди

Олам

image
test

Россия Федерацияси Мудофаа вазири Сергей Шойгу расмий Киев ҳамда Москва тинчлик ва яхши қўшничиликда яшайди деб, ҳисоблаяпти. У “Московский комсомолец” нашрига берган интервьюсида шундай фикр билдирди.

Украина ва Россия ўртасида тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашув эҳтимоли ҳақида сўралганда Мудофаа вазири бу ҳақда ҳатто ўйлашни хоҳламаслигини айтди. Шойгу Украина раҳбарияти Москвага ҳарбий юриш қилишга чақираётган экстремистларни тўхтатишига умид билдирди.

“Украин халқи ва ҳукумати жараённинг шу даражада ахмоқона давом этишига чақираётган ўша иссиқ бошларни совутишга ўзида куч, ирода ва имконият топа олади. Украинада экстремистларни қачондир тўхтатиш керакку. Бу аввалроқ амалга оширилмаганидан афсусдаман”, деган Шойгу.

Шойгу украиналикларни қардош халқ деб, унинг она томон қариндошлари украиналик эканини айтиб ўтди.

“Мен украин халқи билан тинчлик ва яхши қўшничиликда умргузаронлик қилишимизга мутлақ ишонаман. Ҳали бунинг вақти келади”, деди вазир.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина Сергей Шойгу

Баҳолаганлар

519

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг