Россия ва Украина бугун кечқурун музокара ўтказади

Олам

image

Украина ва Россия делегацияларининг Истанбулдаги музокаралари бугун, 23 июль куни кечқурун ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Туркия Президенти маъмурияти алоқалар бўлимига таяниб, “Укринформ” хабар берди.

Қайд этилишича, музокаралар маҳаллий вақт билан соат 19:00 га белгиланган, бу Москва ва Киев вақтига тўғри келади. Учрашув Бешиктош туманида, Чироғон саройида бўлиб ўтади

Кеча, 22 июль куни Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Истанбулда бўлиб ўтадиган музокараларнинг учинчи раундида Россия ва Украина делегациялари урушни тугатиш шартлари бўйича ҳар икки томоннинг меморандумлар лойиҳаларини муҳокама қилишини айтганди. Шу билан бирга, у томонларнинг тинч йўл билан келишув бўйича таклифларини “мутлақо диаметрал қарама-қарши” деб атади.

Украина Президенти Владимир Зеленский эса аввалроқ бўлажак учрашувдаги асосий мавзулар ўт очишни тўхтатиш, навбатдаги маҳбуслар алмашинуви ва Россияга ноқонуний олиб кетилган украиналик болаларни ўз ватанларига қайтариш бўлиши кераклигини айтган эди. 

Зеленский, шунингдек, музокаралар унинг Россия Президенти Владимир Путин билан учрашувига тайёргарликни бошлашини айтди. 22 июль куни буни изоҳлар экан, Дмитрий Песков шундай деди:

“Биринчидан, юқори ва энг юқори даражадаги баъзи учрашувларни аниқ маънода ўтказиш имконияти ҳақида гапиришдан олдин жуда кўп иш қилиш керак”.

Музокараларнинг биринчи раунди 16 май куни Истанбулдаги Долмабахче саройида бўлиб ўтди. 2 июнь куни бўлиб ўтган иккинчи музокаралар чоғида эса Россия ва Украина оғир яраланган аскарлар ва 25 ёшгача бўлган асирларни алмашиш, шунингдек, урушда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг 6000 жасадини бир-бирига топширишга келишиб олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул Россия Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг